Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ элчиси билан учрашув
2018-04-11 | Сиёсат
2018 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Суҳбат давомида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шенноннинг мамлакатимизга ташрифи ва АҚШ нуфузли делегациясининг 26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштироки натижалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда Тошкент форуми юқори баҳоланди ва консенсус асосида қабул қилинган конференция Декларациясининг конструктив характери қайд этилди.
Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-АҚШ алоқалари жадвали ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги