Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бангладеш Ташқи ишлар давлат вазири билан учрашув

2018-04-11 | Сиёсат

2018 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Аввалроқ таркибида бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштирок этди, шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида музокаралар ўтказди ва Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлди.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

Музокараларда Бангладеш Элчиси Мосуд Маннан иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться