Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззахда фуқаролар мурожаатлари ишлаш бўйича тажриба муҳокама этилди
2018-04-11 | Жамият
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) ҳамкорликда институтнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан тўғридан-тўғри мулоқотини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилиди.
Семинар ишида вилоятдаги мутасадди ташкилотларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан бевосита ишловчи ходимлари таклиф этилди.
Икки кун давом этган семинар-тренингда дастлаб Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги мамлакат парламентида йўллаган мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар атрофлича тушунтирилиб, фуқаролар мурожаатларининг устувор жиҳатларига катта эътибор қаратилди. Бундан ташқари жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий асослар,Ўзбекистонда мурожаат институтининг шаклланиши тарихи бўйича маърузалар тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси вакиллари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва жойлардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхоналарининг ўзаро ҳамкорлигимасалалари муҳокама этилди. Унда мурожаатларни кўриб чиқиш тартиблари, фуқаролар билан ишлаш тажрибалари ўртоқлашилди.
Бундан ташқари, икки кун бўлиб ўтган семинар тренингда амалий машғулотлар, соҳага доир услубий қўлланма тақдимотлари бўлиб ўтди.
Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги