Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги халқаро автобус йўналиши «Тошкент - Алмати – Тошкент»

2018-04-11 | Жамият

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2017 йил 23 мартда Астана шаҳрида имзоланган 2006 йил 20 мартдаги халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги Битимга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Баённомани амалга ошириш доирасида «Ўзавтотранс» агентлиги Қозоғистон Республикаси инвестициялар ва ривожланиш вазирлигининг транспорт қўмитаси билан ҳамкорликда «Тошкент – Алмати – Тошкент» халқаро автобус йўналишини очиш бўйича тайёргарлик ишларини амалга оширди.

Халқаро автомобиль қатновлари масалалари бўйича ўзбек-қозоқ Қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишида (2017-йил 24-25-август Астана шаҳри) эришилган аҳдлашувларга мувофиқ, мазкур йўналишни очиш юзасидан зарур йўналиш ҳужжатлари тайёрланди.

Қайд этилган йўналишда хизмат кўрсатиш учун ўзбек томонидан ташувчи сифатида «ERKIN EMINA EXPRESS TOUR​» МЧЖ белгиланди. Корхона ўз навбатида, қозоқ томони ташувчиси «YuG TRANS LAYN​» МЧШ билан Қозоғистон Республикаси ҳудудида автобусларга хизмат кўрсатиш (автобуслар техник кўриги, ҳайдовчилар тиббий кўриги, автобусларни қўриқлаш ва ювиш) юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузди.

Йўналиш масофаси 818 км.ни, йўлдаги вақт эса 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Жадвалларда «Ғишт Кўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек Жоли» (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ажратилган.

Ташувчилар томонидан йўналиш бўйича йўл ҳақи нарҳи 100 минг сўм ва тегишли равишда 4000 минг тенге нарҳда ташилиши ташувчилар томонидан эълон қилинди.

Автобуслар ҳаракати жадвалига риоя этиш мақсадида, томонлар божхоначилари ва чегарачилари «Тошкент – Алмати – Тошкент» халқаро автобус йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобуслар ва йўловчиларни «Ғишт Кўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек Жоли» (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пунктларидан ўтиш жараёнини устувор тартибда амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этдилар, бу эса йўловчилар учун муҳим ва аҳамиятли ҳоллардан биридир.

«Тошкент – Алмати – Тошкент» халқаро автобус йўналиши очилиши 2018-йил 11-апрел куни соат 16.00 да бўлиб ўтади ва мунтазам қатновлар жорий йилнинг 12-апрелидан бошлаб «Тошкент» автовокзалидан кунига 3 тадан (соат 16-00; 17-00 ва 18-00) қатнов амалга оширилади.

«Алмати – Тошкент» йўналиши бўйича автобуслар қатновлари «Сайран» автовокзалидан амалга оширилади.

Қайд этилган мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш учун ўзбек томонидан ташувчи «ERKIN EMINA EXPRESS TOUR​» МЧЖ «YUTONG​» (Хитой) русумли автобусларидан фойдаланади, қозоқ томонидан эса, ташувчи «YuG TRANS LAYN​» МЧШ «VANHOL​» (Белгия) русумли автобусларидан фойдаланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться