Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатъий белгиланган солиқ бўйича қандай ўзгартиришлар киритилган

2018-04-11 | Жамият

Жорий йилда тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини янада камайтириш мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга пасайтирилди.

Бундан ташқари якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини амалга оширадиган ҳудудига қараб ажратган ҳолда солиққа тортиш амалиёти такомиллаштирилди. Яъни, қатъий белгиланган солиқ ставкаси илгари Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар ҳамда бошқа аҳоли пунктлари бўйича белгиланган бўлса, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, улар қаторига «бошқа шаҳарлар» устуни ҳам киритилиб, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг ҳар бир тури бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланди.

Ушбу ўзгартиришларга мувофиқ, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш фаолияти турлари бирлаштирилиб, қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси ўтган йили Тошкент шаҳрида энг кам иш ҳақининг (кейинги ўринларда – ЭКИҲ) 10 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 7 баробари миқдорида белгиланди.

Шунингдек, мазкур фаолият тури бўйича Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси ўтган йили ЭКИҲнинг 6,5 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 5 баробари миқдорида белгиланди.

Шу билан бирга, янгидан киритилган «бошқа шаҳарлар» учун қатъий белгиланган солиқнинг ушбу фаолият бўйича бир ойдаги ставкаси жорий йилда ЭКИҲнинг 3 баробари миқдорида белгиланди.

Ушбу фаолият тури бўйича бошқа аҳоли пунктлари учун қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси ўтган йили ЭКИҲнинг 3 баробари миқдорида белгиланган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 2,5 баробари миқдорида белгиланди.

Бундан ташқари, «Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари» учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳамда солиққа тортиладиган юк автомобильларининг турлари қайта кўриб чиқилди.

Жумладан, 3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўтган йили ЭКИҲниг 2,0 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 1,5 баробари миқдорида;

8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўтган йили ЭКИҲниг 3,0 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ЭКИҲнинг 2,0 баробари миқдорида;

ўтган йили 8 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 4,0 баробари миқдорида бўлган бўлса, жорий йилда ушбу автомобильларнинг тури кенгайтирилиб, 12 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари киритилди ва улар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲниг 3,0 баробари миқдорида;

12 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобильлари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲниг 3,5 баробари миқдорида белгиланди.

Шунингдек, қатъий белгиланган солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига – 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб аниқланиши ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмаслик тартиби сақлаб қолинди.

Солиқ кодексининг 372-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқнинг ҳисоб-китобини солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига фаолият юритаётган солиқ тўловчилар томонидан – ҳисобот йилининг 10 январигача тақдим этилиши;

Кодекснинг 375-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўлаш муддати белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-5270-сонли Фармони билан I​ ва I​I​ гуруҳ ногиронлари учун белгиланган имтиёзларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш мақсадида, Солиқ кодексининг 3741-моддаси иккинчи қисми қайта таҳрир қилиниб, унда якка тартибдаги тадбиркор зиммасига унинг ёллаган ҳар бир ходими учун амалга оширилаётган фаолияти тури бўйича назарда тутилган қатъий белгиланган солиқнинг 30 фоизи, I ва I​I​ гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар учун эса, якка тартибдаги тадбиркор томонидан қатъий белгиланган солиқни – ЭКИҲнинг 15 фоизи миқдорида тўлаш тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли Фармони билан тасдиқланган солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари ижросининг ҳуқуқий асосларини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида“ги, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида“ги, “Электрон тижорат тўғрисида“ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳамда Солиқ кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унда ривожланган мамлакатларнинг иш тажрибаларида синалган янги солиқ маъмурчилиги меъёрлари билан қонун ҳужжатлари меъёрлари тўлдирилди.

Жумладан, Фуқаролик кодексининг 26-моддасига, Солиқ кодексининг 62-моддасига ва “Банкротлик тўғрисида“ги Қонуннинг 27 та моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, қарздорлар – аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш белгиланди.

Унга мувофиқ, эндиликда иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ундирувни қаратиш мумкин бўлган ноликвид мол-мулки ёки реализация қилинишидан келган даромади қонунчиликка асосан кредиторларнинг талабларини қондиришга йўналтирилиши мумкин.

Интернет тармоғида савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида солиқ назоратини амалга ошириш механизмларини жорий этиш мақсадида, Солиқ кодексининг 84-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, божхона органлари ҳар ойда экспорт-импорт операциялари, шунингдек, товарларни олиб ўтиш, шу жумладан, божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги маълумотни давлат солиқ хизмати органларига маълум қилиши белгиланди.

Шунингдек, ушбу моддага қўшимча киритилган ўн саккизинчи қисм билан Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи орган тегишли маълумотлар базасига уланиш учун дастурий воситаларни тақдим этиш орқали давлат солиқ хизмати органларига домен номлари администраторлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини бериши жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси “Электрон тижорат тўғрисида“ги Қонунининг 11-моддасига киритилган қўшимчага мувофиқ, электрон тижорат иштирокчиси – товарларни сотувчи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан, фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширган тақдирда эса, тегишли лицензияни олган пайтдан эътиборан амалга ошириш ҳуқуқига эгалиги;

“Электрон тижорат тўғрисида“ги Қонунга киритилган янги «Электрон тижорат соҳасида ҳисоб-китоблар» 111-моддасида электрон тижорат соҳасида ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Электрон тўловлар тўғрисида“ги ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида“ги Қонунлар, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 211-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, тадбиркорлик фаолияти доирасида жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ёғоч-тахта материаллари ва ёғочга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинди. Мазкур ўзгартириш ҳам 2018 йилнинг 1 апрелидан эътиборан кучга киради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться