Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юридик хизмат: қарор ижроси ва келгуси режалар

2018-04-11 | Жамият

Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қарорнинг қабул қилинганига бир йил тўлди.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10 апрель куни “Юридик хизмат: қарор ижроси ва келгуси режалар” мавзусида соҳа мутахассислари учун давра суҳбати ўтказилди. Унда Давлатимиз раҳбарининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш, уларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланганлиги қайд этилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, қарор билан белгиланган яна бир муҳим масала давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг аниқ шакллари, минимал норматив ва мезонларининг қатъий белгилаб берилганидир.

Ушбу талабдан келиб чиқиб, бугунги кунда, давлат органлари 
ва ташкилотларининг юридик хизматларида 5 100 та штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 1750 та юридик хизмат штат бирликлари янги ташкил этилди.

Янги жорий этилган талаблардан яна бири, юридик хизмат ходимини адлия органлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланиши ва ундан озод этилиши, соҳага малакали кадрларни танлаш ҳамда уларни ишончли ҳимоя қилиш имконини бермоқда.

Хусусан, адлия органлари билан келишган ҳолда 1710 нафар малакали юридик хизмат ходимлари лавозимларга тайинланди.

Адлия вазирлиги томонидан юридик хизмат лавозимига биринчи марта тайинланган ёш кадрлар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларни келажакда мукаммал, етук кадр бўлиб етишишларига кўмаклашилмоқда. Хусусан, 350 нафар ёш ходимлар адлия органларида стажировкадан ўтказилди.

Давлат органлари ва ташкилотларида кўрсатилаётган юридик хизмат фаолиятини сифатига ҳам алоҳида урғу берилиб, янги тартиб бўйича энди ҳар уч йилда ходимлар малакасини ошириши ва аттестациядан ўтишлари мажбур этиб белгиланди.

Бу борада Адлия вазирлиги томонидан юридик хизмат ходимларини малакасини ошириш бўйича ҳар бир ҳудудда сайёр ўқишлар ташкил этилди. Аввал ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида хизмат қилаётган юридик хизмат ходимлари 300-1100 км йўл босиб, Тошкент шаҳрида малакасини оширишган. Энди бўлса, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг ўқитувчиларидан иборат гуруҳлар томонидан вилоятларда сайёр ўқиш ташкил этилиб, натижада давлат органлари ва ташкилотларининг 1165 нафар юридик хизмат ходимларини малакасини оширишга ва 750 нафарини аттестациядан ўтказилишига эришилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юридик хизмат ходимларининг моддий таъминоти даражасини ошириш ва соҳага амалий тажрибага эга юқори малакали кадрларни жалб қилиш мақсадида юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш тартиби, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устамалар тўланиши ҳамда судгача ва суд тартибида давлат органи 
ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ҳар чоракда мукофотлаш тизими жорий этилди.

750 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилиб, уларга 15 дан 18 фоизгача ҳамда кўп йиллик хизмати учун 5 дан 30 фоизгача миқдорда устама ҳақ тўланмоқда.

Шу билан бирга, юридик хизмат ишини тўлиқ ва самарали ташкил этиш учун ходимнинг иш жойини жиҳозлашга доир минимал талаблар белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ушбу талабларга риоя этилаётганлик ҳолатлари доимий назоратга олиниб, 1635 нафар юридик хизмат ходимларига ишлаш учун етарли шароитлар яратилмаганлиги ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилганидан сўнг, уларга хизмат вазифаларини бажариш учун етарли шароитлар яратиб берилди.

Эндиликда, юридик хизматдаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлардан интернет орқали эркин фойдаланиш имконияти яратилди.

Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари томонидан юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга керакли методик ёрдам кўрсатиш мақсадида турли қўлланмалар, яъни қонунчиликни тизимлаштириш, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосалар тузиш ҳамда шартнома, талабнома-даъво ишларини юритиш бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқилиб, фойдаланиш учун юридик хизматларга етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда, республикамизнинг энг олис ва чекка ҳудудларидаги давлат органлари ва ташкилотларида ҳам юридик хизмат ташкил этилган бўлиб, улар давлат идораларида қонунийликни таъминлаш, янги чиқаётган норматив ҳужжатларни ижрочиларга ва кенг оммага етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган фаолиятларини профессионал тарзда бажариб келишмоқда.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться