Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Теҳрон шаҳрида ўзбек-эрон савдо уйи иш бошлади
2018-04-11 | Иқтисодиёт
2018 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Эрон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон-Эрон савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Эрон Ислом Республикаси саноат, тоғ-кон саноати ва савдо вазирининг ўринбосари Моджтаба Хосровтадж, Теҳронда савдо уйи ва Ўзбекистон миллий маҳсулотларининг мунтазам фаолият кўрсатадиган шоу залининг ишига старт беришди. Маросимда, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икромов ва икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Савдо уйи, ташқи савдо АЖ "Ўзсаноатекспорт" ва Эроннинг “Fawakeh Company” билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев таъкидлаганидек, савдо уйининг асосий вазифаси Ўзбекистонда ишлар чиқарилган кенг кўламли маҳсулотлар ҳақида Эронликлар учун фаол маълумот бериб боришдир.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги