Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигида 5 мингдан ортиқ адабиётлар жамланган кутубхона фаолият кўрсатмоқда

2018-04-11 | Маданият

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг касбий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини  янада ошириш, шахсий таркиб ўртасида китобхонликни ривожлантириш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маърифат ва ахборот-ресурс марказининг ташкил этилиши ҳам юқоридаги фикримизнинг исботидир.

Ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талаблари асосида ИИВ музейи ва Кутубхонаси негизида ташкил этилган бўлиб, Ички ишлар органлари тарихи музейи, 5 мингдан ортиқ адабиётлар жамланган ўқув зали ва 6 мингдан ортиқ электрон ресурслардан иборат электрон кутубхонани ўз ичига олади.

Кутубхона “Шарқ зиёкори”, “Ёшлар матбуоти” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамиятлари, “Ўзбекистон” ва “Янги аср авлоди”нашриёт матбаа ижодий  уйлари, “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” нашриёти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриётидан сотиб олинган турли жанрдаги адабиётлар, ўқув қўлланмалари билан бойитилган.

Кутубхона секциялари қуйидагича тақсимлаб чиқилган: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев асарлари, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов асарлари, сиёсат, ҳуқуқ ва тарихга оид адабиётлар, маънавий-маърифий, илмий-оммабоп асарлар, психология, тиббиёт, бадиий, жаҳон, болалар  ва хорижий тиллар адабиёти.

Кутубхона тармоқ орқали Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон ресурслар базасига уланган бўлиб, ходимлар шу ернинг ўзидан Миллий кутубхона ресурсларидан фойдаланишлари мумкин.

Кутубхона учун марказий даврий нашрлар, газета ва журналлар, қонун ҳужжатлари тўпламлари, Олий Мажлис ва Ҳукумат қарорлари ахборотномалари, Олий суд пленуми қарорларига обуна ташкил этилган.

Ходимларнинг кутубхонага ташрифини, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида “Энг яхши китобхон” каби кўрик-танловларни ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириб бориш йўлга қўйилмоқда. Кутубхона хизматларидан ИИВнинг барча ходимлари, ишчи ва хизматчилари фойдаланишлари мумкин.

А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига аъзо бўлган ҳамда кутубхонанинг ID-картасига эга бўлган фойдаланувчилар масофадан туриб Миллий кутубхонанинг барча электрон ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, ноёб китоблар, диссертация ва авторефератларга олдиндан буюртма бериш имкониятига эгалар.

Кутубхонада ноёб асарлардан иборат “Ўзбекистон миллий мероси жаҳон тўпламларида” 10 жилдли китоб-альбом жамланмаси ва Алишер Навоий асарлари тўплами ҳам жой олган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться