Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекинвест»: Ишончли ва кафолатли суғурта хизмати

2018-04-11 | Иқтисодиёт

Аҳоли соғлиги ёки мол-мулкига бахтсиз ҳодиса оқибатида зарар етганда зарур молиявий кўмак бериш «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятининг негизини ташкил этади. Компания мижозларнинг суғурта ҳодисаси юзасидан мурожаатини имкон қадар тез кўриб чиқиб, суғурта қопламасини ўз вақтида тўлаб беришга устувор эътибор қаратади.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2018 йилнинг I чорагида «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан жами 2 минг 594 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 6 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган. Шундан қарийб 4,6 млрд. сўми юридик шахсларга тўланган бўлса, 1,4 млрд. сўми жисмоний шахслар улушига тўғри келади. 

Шундай қилиб, жорий йилнинг ҳар ойида ўртача 864 та суғурта даъвоси кўриб чиқилган. Асосан ипотека суғуртаси, транспорт воситаларини ихтиёрий суғуртаси, мол-мулк суғуртаси, ихтиёрий тиббий суғурта, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта қопламалари тўлаб берилган. Амалга оширилган суғурта қопламаларининг 72 фоизи ёки 4,3 млрд. сўми ихтиёрий суғурта, 28 фоизи ёки 1,7 млрд. сўми эса мажбурий суғурта турлари ҳисобланади. 

Биргина шу йил март ойининг ўзида содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича берилган даъво аризалари кўриб чиқилиши натижасида етказилган зарарларни қоплаб бериш учун 1 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари амалга оширилди. Хусусан, нефтни қайта ишлаш соҳасида ихтиёрий транспорт воситаси суғуртаси бўйича 177 млн. сўм, темир йўл состави суғуртаси бўйича 156 млн. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди. 

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекинвест» компанияси томонидан аҳоли билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ишонч телефонлари, туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати жорий этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудуди бўйича хизмат кўрсатувчи ассистанс фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, суғурта ҳодисаси юз берганда компания ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ишончли ва кафолатли ёрдам кўрсатмоқда. 

 

Шавкат Тоҳиров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться