Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буюк Британия ТИВ делегацияси билан учрашув
2018-04-10 | Сиёсат
2018 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича катта музокарачиси Сара Крофт бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда асосий эътибор Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши билан боғлиқ долзарб масалаларга қаратилди. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги Битим қоидаларини “Brexit” жараёнидан сўнг кучга кириши кутилаётган икки томонлама Ўзбекистон-Буюк Британия шартномаси лойиҳасига киритиш тўғрисида сўз юритилди.
Музокараларда Буюк Британия Элчиси Кристофер Алан иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги