Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички туризмни ривожлантириш йўлида: Ўзбекистонлик машҳур сайёҳ Рахматилла Қосимов Хоразмда
2018-04-10 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрсида"ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгилаб берилган "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ички туризмни ривожлантириш мақсадида нафақат маҳаллий сайёҳларнинг балки юртимиздаги машҳур шахсларнинг ҳам Хоразм вилоятига сафарлари ташкил қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистонлик машҳур сайёҳ Рахматилла Қосимов Хива шаҳрига ташриф буюрди. Рахматилла Косимов 2017 йилда Андижондан Бухорогача бўлган йўналишни 33 кунда пиёда босиб ўтган. Унинг бу сафардаги маршрути Нукус шаҳридан бошланиб, Хоразм, Бухоро, Сурхандарё, Қашқадарё вилоятлари орқали ўтиб Самарқанд шаҳрида тугаллаш белгиланган. Рахматилла Қосимовнинг Хоразм вилоятига саёҳати қисқа бўлишига қарамасдан меҳмон Хива шаҳри "Ичан-қалъа" музей қўриқхонасидаги «Пахлавон Махмуд» зиёратгохи, "Кўҳна Арк" мажмуаси, Хива хонларининг машҳур "Тошховли" саройи, "Калта минор" минораси, "Жума масжид" жоме’ масжиди, "Аллақулихон", "Мухаммад Аминхон" мадрасалари билан яқиндан танишдилар.
Бундан ташқари меҳмон ўз саёҳатлари давомида Хоразмнинг фольклор жамоалари иштирокидаги маданий тадбирлар ва миллий таомлардан бахраманд бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги