Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ ислоҳотлари концепцияси халқ муҳокамасида

2018-04-10 | Жамият

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида соҳа мутахассислари, эскпертлар, олимлар, иқтисодчилар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали қизғин муҳокама этилмоқда.

Солиқ соҳасида илк маротаба амалиётга жорий этилаётган янги концепцияда юридик шахслар, тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш билан бирга оддий фуқароларни солиққа тортиш йўналишида ҳам ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилган.

Мазкур концепцияни ишлаб чиқишдан асосий мақсад Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорларни, кенг аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, уларга солиқ маъмуриятчилигида имкониятлар яратиш, ҳамда «Фаол тадбиркорлик, иннофацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурининг ижросини таъминлаш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очиб беришга қаратилган.

- Ушбу концепция лойиҳасида иш берувчи томонидан тўланадиган турли солиқ юкини енгиллаштириш назарда тутилган бўлиб, улардан энг асосийси қўшимча қиймат солиғини камайтиришга қаратилган. Бугунги кунда деярли барча мамлакатларда қўшимча қиймат солиғи 20 фоиз этиб белгиланган. Солиқ концепцияси лойиҳасида эса бу миқдор Ўзбекистонда 12 фоизга туширилиши белгиланмоқда. Бунда қўшимча қиймат солиғи тўловчилар сони ошади. Барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йилига 1 миллиард сўмдан ортиқ оборотга эга якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам қўшимча қиймат солиғи тўлайдилар. Солиқ ислоҳотлари концепция амалиётга татбиқ этилса тадбиркорлар учун ҳақиқий ёрдам воситасига айланади. Биринчи навбатда, қўшимча қиймат солиғи ставкаси пасайтирилиши ва юридик шахсларнинг деярли барчаси шу солиқ тўловига ўтиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, қўшимча қиймат солиғи жуда фойдали солиқ. Бу қиймат туғдириш занжири узлуксизлигини таъминлаш билан бирга умумий солиқ миқдорини қисқартиради. Масалан, ҳозирда вилоятимизда 19 минг 330 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти йўлга қўйилган.Мазкур юридик шахсларнинг фақатгина356 таси (2 фоизи) умумбелгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғини тўлайдиган тадбиркорлар ҳисобланади. Қолган 18 минг 970 тасияъни 98 фоиз тадбиркорлик субъектлари соддалаштиришган тартибда солиқ тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. Кўпгина йирик тадбиркорлик субъектлари қўшимча қиймат солиғини тўлашдан қочиб, ташкилотини 3-4 юридик қисмга бўлиб юборган ҳолатлари ҳам мавжуд. Концепция ана шундай ҳолатларга жиддий эътибор қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Саидов.

Шунингдек, солиқ ислоҳотлари концепциясида жисмоний шахслар учун ҳам солиқ тўловларида бир қанча енгилликлар берилиши назарда тутилган. Яъни жисмоний шахслар томонидан тўланадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ҳамда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини 25 фоиз миқдорида бўлган ягона солиққа бирлаштириш таклиф этилмоқда.

Концепция лойиҳасида суғориш ва ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш, солиқ солиш базасини бирхиллаштириш ва устав капиталининг амалдаги тури бўйича рўйҳатли тўловига ўтказиш йўли билан устама фойда солиғини бекор қилиш, акциз солиғи турларини камайтириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугун халқ муҳокамасига тақдим этилган мазкур ҳуқуқий ҳужжат солиқ соҳасини тубдан ислоҳ қилишда, унинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда, тадбиркорларнинг умумий солиқ юкини камайтиришда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишнинг соддалаштирилган механизмини амалиётга жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Дилрабо КУРЯЗОВА

Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

Манба: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Поделиться