Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2018-04-10 | Сиёсат

2018 йилнинг 9-10 апрель кунлари Ашхабод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Туркманистон ташқи сиёсат идораси раҳбари ўринбосари Вепа Хаджиев томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилинди.

Суҳбатда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи дастури ва кун тартиби лойиҳалари муҳокамасига асосий эътибор қаратилди.

Музокараларда олий даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон учрашувига ҳар икки мамлакатда ҳам пухта тайёргарлик кўрилаётганлиги ва ушбу учрашув икки томонлама муносабатларда муҳим воқеалик бўлиши, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариши таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Манба: ЎзА

Поделиться