Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган вилояти суди раиси ташаббуси билан

2018-04-10 | Жамият

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди раиси ташаббуси билан вилоят суди биносида ташкил этилган "Жамоатчилик вакиллари ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш хонаси"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан "Нуроний" жамғармасининг шаҳар ва туманлар бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг маслаҳатчилари ҳамда ёшлар иттифоқи вакилларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан 2018 йилнинг апрель-июнь ойлари давомида ўқув семинар машғулотлари ўтказиш дастури имзоланди.

Мазкур дастурга асосан ҳар 15 кунда туманлардаги жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари "Нуроний" жамғармалари, "Маҳалла" хайрия жамоат фондлари, Ёшлар иттифоқи ва хотин-қизлар қўмиталари вакилларига янги қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳиятини тушунтириб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошириб борадилар.

Наманган шаҳридаги ёшлар марказида вилоят судлари раислари Д.Камилов, А.Сафаев, С.Пахмонов, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси И.Нажмиддинов, Ўзбекситон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси И.Раҳимов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раислари, шаҳар ва туманлар судлари раислари, судьялари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирокида 2018 йилнинг апрель-июнь ойлари давомида ҳуқуқий саводхонликни ошириш юзасидан ўқув семинар машғулотлари ўтказиш дастурини ҳаётга тадбиқ этиш, вилоятда ҳуқуқбузарликлар профлактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ташкил этилиб, бу борадаги келгуси вазифаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться