Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўтган 4 йилда 7 та, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 114 шахс оқланган

2018-04-10 | Жамият

2017 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 262 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса 114 шахс оқланган. Ваҳоланки, 2012-2016 йилларда бор-йўғи 7 нафар шахс оқланган эди. 

Бу ҳақда ЎзА мухбирига Ўзбекистон Республикаси Олий суди масъул ходими Азиз Обидов маълум қилди.

Жорий йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан шахсларни айбсиз, деб топиш ва реабилитация қилиш билан боғлиқ суд қарорлари ўрганиб чиқилганда судлар бу масалага янада масъулият билан ёндошаётгани маълум бўлган. 

Хусусан, биринчи инстанция судлари томонидан 55 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) асносида 9 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилган. Юқори турувчи инстанция судлари томонидан 50 нафар шахс оқланган ва уларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари тугатилган. 

Олий суд Раёсати томонидан 2 нафар шахс ва жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан эса 9 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган. 

Таҳлил натижаларига кўра, биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан Қашқадарё вилоятида - 29, Тошкент шаҳрида - 16, Тошкент вилоятида - 13, Сурхондарё вилоятида -7, Андижон вилоятида – 7, Хоразм вилоятида – 6, Қорақалпоғистон Республикасида - 5, Самарқанд вилоятида - 5, Фарғона вилоятида - 4, Жиззах вилоятида - 4, Сирдарё вилоятида - 4, Навоий вилоятида – 4 ва Бухоро вилоятида 1 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган. 

Олий суд томонидан ушбу суд қарорлари ўрганиб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича эълон қилинган айбловлар далиллар билан тасдиқланмагани, тахминлар ёки миш-мишлардан иборат маълумотлар ҳамда номақбул далилларга асослангани боис судлар томонидан барча қарорлар асосли равишда чиқарилган, деб топилди. 

 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться