Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳуқуқий ахборот кунлари: Фарғона тафсилотлари

2018-04-10 | Жамият

Янги қабул қилинаётган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларини мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етказиш, аҳолини ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган даражага олиб чиқиш, адлия органларини халққа янада яқинлаштириш мақсадида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг 6-8 апрель кунлари Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!” шиори остида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ўтказилди.

Адлия бошқармаси ходимлари, адвокатлар ва бошқа давлат органлари ходимларидан иборат 10 та “Ҳуқуқий тарғибот гуруҳлари” тузилди ва улар хонадонларга кириб бориб, фуқаролар билан мулоқот олиб бордилар.

Аҳоли билан мулоқот жараёнида “манзилли ҳуқуқий тарғибот” ўтказишга алоҳида эътибор берилди. Яъни, фуқаролардан адлия органларига, Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар, интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали келаётган саволлар таҳлили орқали аҳоли учун бугунги кунда долзарб мавзулар аниқлаб олинди ва тарғибот асосан ана шу мавзулар бўйича олиб борилди. Бундай долзарб мавзулар коммунал хизматлар соҳаси, томорқа ер участкаларидан фойдаланиш, моддий ёрдам олиш, арзон уй-жой олиш, ишга жойлашиш, меҳнат миграцияси каби аҳолининг кундалик ҳаётида кўп учрайдиган масалалардан иборат бўлди.

Бундан ташқари, мулоқот давомида янги қабул қилинаётган қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари ҳақида аҳолига маълумот бериш билан бирга адвокатлар, давлат ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини жалб қилган ҳолда фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, зарур ҳолатларда сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.

Ҳудуддаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, оилани мустаҳкамлашда эркак ва аёлнинг ўрни ва вазифалари, яқин қариндошлар ўртасида, шунингдек, барвақт оила қуришнинг салбий ҳолатлари, бола ва онанинг ҳуқуқлари ҳамда ажрашишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Ёшлар билан ўтказилган суҳбатларда алкогол ичимликлари ва гиёҳванд моддалари истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари, оммавий маданият, яъни ТВ ва интернет орқали кириб келаётган ҳамда миллий менталитетга хос бўлмаган бегона урф-одатларнинг зарарлари тушунтирилди.

Тадбирлар давомида Президентимиз ташаббуси билан яқинда ташкил қилинган давлат хизматлари марказларининг мақсад ва вазифалари аҳолига тушунтирилди, марказларда кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида оғзаки ҳуқуқий тарғибот ўтказиш билан бирга, аҳолига долзарб ҳуқуқий мавзуларда буклетлар ва бошқа босма материаллар ҳам тарқатилди.

Ҳозирги кунда ахборот олишнинг энг қулай усулларидан бўлган интернетдан ҳуқуқий билимларни ошириш учун фойдаланишнинг муҳимлиги аҳолига тушунтирилди, бугунги кунда қарийб 80 000 киши аъзо бўлган Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” канали, ҳар кун ўртача 15 000 киши фойдаланаётган “LexUZ” сайти ҳақида маълумот берилди.

Ногиронлиги бор бўлган болаларнинг кўнглини олиш, уларда ҳам қонунлар ҳақида тушунча пайдо қилиш мақсадида, Қувасой шаҳридаги кар-соқовлар махсус мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида “Қонун менинг тасаввуримда” мавзусида расм чизиш танлови ўтказилди ва барча қатнашчиларга совғалар улашилди.

Тадбирнинг учинчи куни Қувасой шаҳрининг ҳиёбонида ташкил қилинди ва у сайилга айланиб кетди.

Ҳиёбонга жойлаштирилган 70 турдан ортиқ плакатлар, тарқатилган 44 турдаги буклетларда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилувчи маълумотлар халчқил, содда ва тушунарли шаклда намойиш этилди.

Бундан ташқари, тадбирга шаҳар аҳолиси орасидан “Олтин тўй”ини нишонлаган намунали оилалар таклиф қилинди ва улар йиғилганлар билан ўз ҳаётий тажрибалари билан бўлишдилар, оиладаги аҳилликни сақлаш бўйича ёш оилаларга, йигит-қизларга тавсиялар бердилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться