Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

FAO Бош директори ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2018-04-10 | Сиёсат

2018 йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга ташриф билан келган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегацияга FAO Бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин бошчилик қилмоқда.

Ташриф дастурига кўра Бухоро шаҳрида ипакчилик бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш, икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат давомида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва FAO ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилганлигини томонлар юқори баҳолайди. 2014 йил июнь ойида ташкилотнинг Тошкентда Ваколатхонаси очилганидан сўнг алоқалар фаоллашгани қайд этилди.

Ҳозирги вақтда ўзбекистонлик ҳамкорлари билан биргаликда FAO қатор миллий ва минтақавий лойиҳаларни амалга оширмоқда, булар ўсимликшунослик, ўрмончилик, уруғчилик, қурғоқчилик билан кураш, ер деградациясини олдини олиш, чўл биохилма-хиллигини сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш каби йўналишларни қамраб олади.

Музокараларда БМТнинг Саноат тараққиёти бўйича ташкилоти (YUNIDO) билан биргаликда ипакчилик бўйича лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди, шунингдек, FAOнинг 2018-2021-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон учун тайёрланаётган Ҳадли дастури юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться