Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан ўтказилаётган "Shymkent Open - 2018" турнирида теннисчиларимиздан Нигина Абдураимова ҳамда Камола Умарова иккинчи даврага йўл олди.
Турнирнинг биринчи даврасида Нигина қозоғистонлик Александра Гринчишинага қарши кортга чиқди. Ўйиннинг биринчи сетини 3:6 ҳисобида бой берган теннисчимиз иккинчи сетда 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Сўнгги ҳал қилувчи учинчи сетида Нигина 5:1 ҳисобида олдинда бораётган бир пайтда Александра ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.
Шунингдек Кaмола Умарова мезбон теннисчи Елизавета Карловани 6:4, 6:3 ҳисобида мағлкбиятга учратди.
Бугун мусобақада вакилларимиздан Ясмина Каримжонова россиялик Маргарита Лазарева, Севил Йўлдошева ҳиндистонлик Пранжала Ядлапалли, Албина Хабибулина словакиялик Виктория Морвайова билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА