Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги лойиҳалар амалга оширилади

2018-04-10 | Иқтисодиёт

Фарғона вилоятида жорий йилда 211 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилинган ҳолда, 18 йирик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу 3 мингдан зиёд иш ўрни яратиш имконини беради.

Вилоятда бугунги кунда 200 дан зиёд қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда хорижлик инвесторларни янада кенг жалб этиш мақсадида бизнес форумлар, кўргазмалар ташкил этилаётир. 

5-6 март кунлари Корея Республикаси ва вилоят тадбиркорлари ўртасида бўлиб ўтган бизнес-форумда бир қатор келишувларга эришилди. “EVERGREEN MOTORS” ва “PORSO DAEWOO” компаниялари ташаббуси билан “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида “Hyundai” компанияси юк автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун 130 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб этилади. 

“Honam vocational college” компанияси ва вилоят ҳокимлиги ўртасида имзоланган меморандумга асосан, Фарғона шаҳрида маҳаллий ва хорижий саноат корхоналари талабига жавоб берувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган ўқув маркази ташкил этиш белгиланди. “Somang Global” компанияси эса, “Ferghana city” истиқболли лойиҳаси доирасида 200 кишига мўлжалланган замонавий меҳмонхона қуриш орқали 2 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб қилишни режалаштирган. 

– Тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, вилоят иқтисодий салоҳиятини чет эллик ишбилармонларга таништириш мақсадида аниқ тадбирлар белгилаб олинган, – дейди вилоят инвестиция бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Дониёрбек Ғаниев. – Латвия, Германия давлатларидан ҳам турли компания вакиллари бу ерга келиб, шароитлар билан яқиндан танишди. Бошқарма томонидан инвестицияларни жалб этиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнидаги муаммолар ўрганилиб, уларни амалий ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда. 

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида газ тақсимлаш ускуналари ишлаб чиқариш йўналишида “DOOJIN”, сифатли ва замонавий мойлар ишлаб чиқариш бўйича “HYOSUNG INNOTECH”, Фарғона шаҳрида рентгент аппаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Listem Fergana” қўшма корхоналари рўйхатдан ўтиб, қурилиш ишларини бошлаб юборди.

 

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться