Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик курсантлар математика бўйича халқаро олимпиада совриндори

2018-04-10 | Жамият

Аввал хабар қилинганидек, 2-6 апрель кунлари Олмаотада МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирликлари ҳарбий олий ўқув юртлари курсантлари ўртасида халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик курсантлар унда учинчи ўринни эгаллади, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. 

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўқитувчиси Раъно Юсупова бошчилигидаги курсантлар Шаҳзодбек Рустамов, Бобур Абдурашидов, Жаббор Муҳаммадиев ва Сарвар Норалиев Қозоғистонда бўлиб ўтган олимпиадада Арманистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари вакиллари билан баҳслашиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Россия Ҳарбий университети курсантлари биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга қозоғистонлик курсантлар, учинчи ўринга юртдошларимиз сазовор бўлди. Олимпиаданинг ғолиб ва совриндорлари медал, кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Ҳарбий билим юртлари курсантлари ўртасидаги халқаро олимпиаданинг навбатдаги босқичи (информатика бўйича) 16-20 апрель кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтади. Унда юртимиз шарафини Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети курсантлари ҳимоя қилади. 
 

Аблай Камолов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться