Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мажбурий тиббий суғурта: Жанубий Корея тажрибаси

2018-04-10 | Соғлиқни сақлаш

Ўбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида шу мавзуда амалий семинар бўлиб ўтди. 

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Миллий ассамблеяси тадқиқот маркази ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми ижроси доирасида ташкил этилган семинарда Корея Республикаси Миллий ассамблеяси тадқиқот маркази вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мамлакатимизнинг етакчи суғурта компаниялари мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Семинардан кўзланган асосий мақсад Корея Республикасининг миллий тиббий суғурта тизимини чуқур ўрганган ҳолда, бу борадаги ижобий тажрибаларидан юртимизда ҳам фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Р.Ҳакимов 2017 йил ноябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи икки томонлама алоқалар ривожини янги босқичга кўтарганини таъкидлади. Мазкур семинар ҳам Ўзбекистон – Жанубий Корея стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштиришга хизмат қилади. 

Жанубий Корея миллий тиббий суғурта тизими ва тиббиётнинг ривожланиши бўйича дунё миқёсида 4-ўринда туради. Ушбу тизим ҳозирги кунда жаҳоннинг кўплаб давлатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан тадқиқ этилмоқда. Мамлакат тиббий суғурта тизими ҳалқаро тамойилларга жавоб берган ҳолда мамлакат нарх сиёсатига монанд тарзда такомиллашиб бориши билан тавсифланади. Шу сабабдан у халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради ва аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилади. 

Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини бевосита ўрганиш ва ютуқларини мамлакатимиз миллий қонунчилигига татбиқ этиш соғлиқни сақлаш тизимининг такомиллашувига ва аҳоли саломатлигини самарали муҳофаза қилиш тизимини яратишга хизмат қилади. 

Семинарда хорижлик мутахассислар Корея Республикасининг мажбурий тиббий суғурта тизими амалиёти ва қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тақдимот ўтказди. 

Тадбир якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек, келгусида Корея Республикаси Миллий ассамблеяси тадқиқот маркази билан қатор илмий тадқиқотлар ва лойиҳалар ўтказишга келишиб олинди. 

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться