Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

9 нафар ҳамюртимизга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди

2018-04-09 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5374-сонли фармонига асосан пойтахтда истиқомат қилиб Ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган 9 нафар ҳамюртимизга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Тадбирда мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, шахсий манфаатлари қонун билан кафолатлаб қўйилгани, ҳар бир фуқарога бериладиган паспорт Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб, унинг эгаси давлат муҳофазасида экани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ирқи, миллати, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати ҳамда сиёсий ва бошқа эътиқодидан қатъи назар, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун кучга кирган вақтда турли объектив ва бошқа ҳаётий шароитларга кўра мамлакат ташқарисида бўлган маҳаллий аҳоли, шунингдек, бошқа мамлакатларда туғилиб-ўсиб, Ўзбекистонни ўз Ватани сифатида чин дилдан тан олган, унинг ривожи учун муносиб ҳисса қўшган шахслар қабул қилиниши мумкин. 

Фуқаролик паспортини олган юртдошларимиз мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон манфаатларининг тўлақонли ҳимояси ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Манба: ЎзА

Поделиться