Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшлар Иттифоқи хорижда яшовчи ёш ватандошларни юртимизга чорламоқда
2018-04-09 | Жамият
Эндиликда хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган, у ерда таҳсил олиб ўз ўрнига эга бўлган 16 ёшдан- 30 ёшгача бўлган ватандошларимиз юртимиз ривожига, истиқбол ва иқтисодиётига янада кенг кўламда муносиб ҳисса қўшиши мумкин. Бу имкониятни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши чет элда таҳсил олаётган ватандошларимизга яратиб бермоқда.
Шу боис Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” Умумжаҳон ассоциация томонидан “Ёш ватандошлар” фестивали ўтказилиши режалаштирилди.
Фестиваль 2018 йилнинг 10-16 апрель кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтилиши кутилмоқда.
“Ёш ватандошлар” фестивалига АҚШ, Россия, Япония, Туркия, Покистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қатор нуфузли мамлакатлардан ҳам 70 га яқин ёшлар таклиф этилган.
Фестиваль меҳмонлари юртимизга ташрифи доирасида жамиятимиз ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида рўй бераётган ўзгаришларга гувоҳ бўлиб, ўзбек ёшлари билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишади.
Айтишимиз жоизки, фестиваль Ўзбекистон ёшлари ҳамда яқин ва узоқ хорижий давлатлари ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва фикр алмашиш учун очиқ майдонга айланади.
Назокат Ражабова, ЎзА
Манба: ЎзА