Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бангладеш делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида
2018-04-07 | Сиёсат
2018 йилнинг 8 апрель куни Тошкент шаҳрига Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегация келади.
Ташриф давомида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиш режалаштирилган.
Таркибида миллий бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилаётган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштиок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги