Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида биринчи хорижлик ходим фаолият юритмоқда

2018-04-06 | Жамият

Жанубий кореялик Ким Ю Шик Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси бўлди. У мамлакат пойтахтида IT-лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига биринчи хорижлик ходим ишга олинди. Жанубий кореялик мутахассис, Сеул мерияси департаменти вакили Ким Ю Шик шаҳар ҳокимининг пойтахт маъмурияти фаолияти тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ишларига масъул маслаҳатчиси бўлди. Бу ҳақда "Газета.uz"га ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Тиллаев хабар берди.IT соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга Ким Ю Шик Жанубий Корея пойтахтида IT’ни ривожлантириш билан шуғулланган ва Сеулдаги барча жамоат жойларининг бепул Wi-Fi нуқталари билан таъминланиши бўйича лойиҳада иштирок этган.

Тошкент шаҳар ҳокими учун мутахассис ажратилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ноябрь ойида қилган давлат ташрифи доирасида эришилган эди.

Жанубий кореялик мутахассис билан бир йиллик шартнома тузилган. Ҳоким маслаҳатчисига маошни Сеул мерияси тўлайди, Тошкент ҳокимлиги эса унинг яшаш ва қатновлар учун кетган харажатларини қоплайди.

"Маслаҳатчининг асосий вазифалари — Тошкентда ҳам Сеулдагидек шаҳар бошқаруви бўйича ситуацион марказ яратилишидан иборат. Ягона марказ орқали шаҳарда коммунал соҳа, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, тезкор чоралар кўриш тизимларидаги барча вазиятларни онлайн режимда кузатиш мумкин. Унга кўчалардаги барча кузатув камералари ҳам уланади. Буни smart city („ақлли шаҳар“ — таҳ.) унсурларидан бири дея ҳисоблаш ҳам мумкин, аммо бу мутлақо алоҳида лойиҳа", — дея таъкидлайди Алишер Тиллаев.

Ким Ю Шик ҳокимликка шаҳар кадастр хизматига веб-жойлашув тизимини жорий этишга ҳам ёрдам беради. Бу келишув Жанубий Кореянинг GEO2 компанияси билан амалга оширилган. Айни вақтда ҳокимлик, GEO2 ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривжлантириш вазирлиги қошидаги Unicon.uz маркази иштирокида уч томонлама ҚК (қўшма корхона) тузилган.

Янги тизим нотариал хизматлар фаолиятидаги қоғозбозликларни бартараф этишга хизмат қилади. "Тизимни жорий этишнинг мазмуни шундаки, ҳар бир фуқаро ўз хонадонида мобил телефони ёки компьютер орқали барча кадастр ҳужжатларидан фойдаланиш ва солиқ тўлаш имконига эга бўлади. Нотариал хизматлар ҳам ўз хизматларини тақдим этишда электрон базадан фойдалана оладилар", — дейди ҳоким ўринбосари.

Алишер Тиллаев бу тижорий лойиҳа эканини таъкидлаб ўтди. Унинг қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади. Давлат божидан ташқари, хизматлар учун комиссион тўлов ҳам белгилаб олинади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться