Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзгидрометга МАГАТЭ эксперти келди
2018-04-06 | Жамият
Март ойи сўнггида МАГАТЭ эксперти Андра-Рада Иуриан UZB 1004 «Гидрометеорология хизмати маркази радиоактив ифлосланиш мониторинги лабораторияси ва тармоқ бўлинмаларини модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича Ўзгидрометга келди.
Ташрифдан мақсад — UZB 1004 «Гидрометеорология хизмати маркази радиоактив ифлосланиш мониторинги лабораторияси ва тармоқ бўлинмаларини модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича олинган асбоб-ускуналарга доир ҳамда АЛМEРА (атроф муҳит радиоактивлигини ўлчаш бўйича таҳлилий лабораториялар тармоғи)га уланиш учун буюртма бериш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш масалаларини муҳокама этишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида Ўзгидромет мутахассислари лойиҳа қандай амалга оширилаётгани, унинг доирасида олинган асбоб-ускуналардан фойдаланиш, шунингдек МАГАТЭ билан кейинги ҳамкорлик тўғрисида гапирдилар. Ўзгидромет радиоактив ифлосланиш лабораторияси бошлиғи Б.Толипов меҳмонни лабораториянинг асосий вазифаси — Ўзбекистон ҳудудида радиоактив ифлосланиш кузатувлари, уларни баҳолаш ва таҳлил қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
Шунингдек, лабораториянинг яна бир асосий вазифаси — марказнинг тегишли бўлимлари, жумладан ФВВнинг ҳудудий бўлинмаларини ўз вақтида керакли маълумотлар билан таъминлашдан иборатлиги хусусида сўз борди.
Учрашувда 2019-2020 йилларда Ўзгидромет лабораторияларини кейинги модернизация қилиш бўйича лойиҳавий таклиф тайёрланиши режалаштирилмоқда.
Манба: Гидрометеорология хизмати маркази