Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Uzbek Tigers" Термизда куч синашади

2018-04-06 | Жамият

Термиз шаҳри Бутун жаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумига мезбонлик қилмоқда. 

Эртага, яъни 7 апрель куни WSB йўналиши мусобақасида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" Сурхондарё вилояти марказида гуруҳдаги сўнгги икки учрашувида венесуэлалик рақибларига қарши ўнта жанг ўтказади. Жамоалар ўртасидаги ҳар иккала учрашув “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. 

Ўзларининг қизиқарли жанги билан мухлисларни хушнуд этишга пухта ҳозирлик кўрган боксчиларимиз мусобақа олдидан Термиз шаҳрининг диққатга сазовар жойларида бўлди. Буюк аллома Ҳаким Термизий мажмуасини зиёрат қилди.

– Беллашувга қизғин тайёргарлик кўрганмиз,­ – дейди олимпия чемпиони Шаҳобиддин Зоиров.­ – Мен 56 килограмм вазн тоифасида рингга чиқиб, мухлисларим ишончини қозонмоқчиман. Рақибларимиз ҳам кучли. Бугун улуғ бобомиз Ҳаким Термизий мангу қўним топган масканни эрта тонгдан зиёрат қилдик. Бу тўқнашувларни муваффақиятли ўтказишимизда жамоамизга руҳан мадад бағишлаб туради.

Бугун ҳар иккала жамоа тарозидан ўтади. Журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилади. Эртага мухлислар жамоалар ўртасидаги жангларни мириқиб томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
 
Холмўмин Маматрайимов, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться