Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзбекистон Латвия халқлар дўстлиги" номли авто пойга иштирокчиларининг Хоразм вилоятига ташрифи тўғрисида

2018-04-06 | Туризм

Тошкент-Рига йўналиши бўйича жорий йил 31 март ва 9 апрель кунлари Латвия Республикасининг «Сонора» транспорт ва логистика компанияси бошчилигида ташкил этилган "Ўзбекистон Латвия халқлар дўстлиги" авто пойгасида қатнашаётган 11 нафар иштирокчилар 2018 йил 3 апрель куни гўзал ва қадимий Хоразм вилоятига етиб келишди.

Меҳмонлар дастлаб тобора замонавий қиёфа касб этиб бораётган кечки Урганч шаҳри ҳаёти билан яқиндан танишишди. Ташрифнининг иккинчи кунида меҳмонлар "Шарқ гавҳари" ҳисобланмиш Хива шаҳрига яъни очиқ осмон остидаги музей-шаҳар "Ичан қалъа" давлат музей қўриқхонасига ташриф буюришди. Саёҳат жараёнида меҳмонлар ҳақиқатдан ҳам Хива шаҳридаги мазкур қадимий обидалар, муқаддас қадамжолар, улуғ уламолар ва хонлар ўтган мазкур қалъа туристларни ўзига жалб қилишига ишонч билдириб, бу шаҳар уларда ўзгача таассурот қолдирганини таъкидлаб ўтишди.

Шу куннинг ўзида меҳмонлар ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Т.Давлетов ўртасида юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот яъни учрашув жараёнида икки томонлама фикр мулоҳазалар алмашилди ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан меҳмонлар учун қимматбаҳо совғалар топширилди. Авто пойга машиналари эса махсус Хоразм вилояти сайёҳлик рамзи (бренди) туширилган логотиплар билан безатилди.

Меҳмонлар шу куннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться