Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Божхоначилар ўқ-дорилар контрабандасига чек қўйишди
2018-04-06 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан ўқ-дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринишлар кўзга ташланмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Нажимов” чегара-божхона постида қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Р. Д. божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, 10 та қутида жами 2 кг. порох, 50 дона 12 мм. калибрдаги патрон, 1536 дона дона капсулаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамиз божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Модомики, шахс ушбу буюмларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси