Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чимкентдан медаллар билан қайтишди

2018-04-06 | Спорт

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида таэквондо (ИТФ) “Chimkent Open 2018” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада совринли ўринлар учун 900га яқин спортчилар баҳс олиб боришди.

Юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди ва Тожикистон ва Қирғизистон вакилларини ортда қолдиришди.

Қуйидаги ҳамюртларимиз Чимкент турнири чемпиони унвонига сазовор бўлишди: Зулфия Раҳмонова (18 кг гача вазн тоифасида), Дурдона Сатторова (-24 кг), Ойша Тошпўлатова (-40 кг) ва Наврўзбек Акобиров (-30 кг).

Азизбек Содиқов (-26 кг), Феруз Шарипов (-30 кг), Мирфаёз Ҳакимжонов (-55 кг), Муҳаммаджон Муҳаммедов (-57 кг), шунингдек, Чарос Насриддинова (-24 кг), Маҳфуза Жумабоева (-45 кг) ва Маржона Санақулова (-58 кг) кумуш медаллар билан тақдирланди.

Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Ойнур Абдувалиева (-22 кг), Нилуфар Аллабердиева (-35 кг) ва Мирфаёз Ҳакимжонов (-51 кг) жой олди.
 

Зуҳра Эргашева

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться