Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Олтин мерган” халқаро турнири давом этмоқда

2018-04-06 | Спорт

Қозоғистонда пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича “Олтин мерган” халқаро турнири давом этмоқда.

Дастлабки кун иштирокчилар пневматик милтиқдан ўқ отиш машқларида маҳоратларини ишга солишди. Эътиборлиси, 30 га яқин мерганлар ўртасидаги саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Вадим Скороваров энг яхши натижани қайд этди. Саидхон Сайфуддиновнинг натижаси эса бешинчи ўринга муносиб топилган.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда эса 31 нафар иштирокчи финал йўлланмаси учун кураш олиб боришди. Қувонарлиси натижаларга кўра яна ўзбекистонлик спортчи энг яхши кўрсаткичга эга бўлди. Терма жамоамиз етакчиси Сакина Мамедова биринчи натижани, ёш спортчимиз Зайнаб Пардабоева учинчи натижани қайд этишган. Халқаро турнир давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться