Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Адлия” клуби ташкил этилди
2018-04-06 | Жамият
“Юриспруденция” мутахассислиги талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Адлия” клуби ташкил этилди ва у ўз фаолиятини бошлади.
Клуб резидентлари ўқишдан бўш вақтларида Адлия вазирлиги ва органларида амалиёт ўташ имкониятига эга бўлдилар.
Клубда резидентлик маҳалида талабалар Вазирликда ишлаш кўникмаларига эга бўладилар, ўзларига қизиқ бўлган таркибий бўлинмалар иш фаолияти билан танишадилар, иш фаолиятларини бошлаш учун керакли тажриба орттирадилар.
ОТМда ўқишни битиргандан сўнг Клуб резидентлари Адлия вазирлиги ва таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилинишда имтиёзга эгадирлар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги