Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо шартномасини тайёрлашмоқда

2018-04-06 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида, Туркия Республикасининг иқтисодиёт вазирлиги ва божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида имтиёзли савдо келишуви лойиҳаси бўйича музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Музокараларда ўзбек томонидан Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўзбекекспертиза» АЖ дан экспертлар қатнашди.

Музокаралар давомида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасининг матни, шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо муносабатлари доирасида имтиёзлар тақдим этиладиган товарлар рўйхати кўриб чиқилди.

Йиғилиш натижасида ўзаро манфаатли шартларни келишиш ва битим матнини тайёрлаш мақсадида экспертлар иштирокидаги музокараларни давом эттириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Туркия Республикасига ташрифи чоғида, 2017-йил 25-октябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлиги ва Туркия Республикаси иқтисодиёт вазирлиги ўртасида икки мамлакатнинг ўзаро савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида ўзаро келишув Меморандуми имзоланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться