Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Федерацияси Ставрополь ўлкасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида "Тезкор рақамлари" очилди
2018-04-06 | Жамият
Россия Федерацияси Ставрополь ўлкасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида "Тезкор рақамлари" очилди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Call-centre" га фуқаро А.Бойматовдан тушган маълумотга кўра, (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ҳозирги пайтда Россия Федерацияси ҳудудида) 2018 йилнинг 4 апрель куни соат 18:39 да Россия Федерацияси, Изобил шаҳар округининг "Ставрополь-Новоалександровск" автомобиль йўлида «ВАЗ-2101» русумли енгил автомобильи, “Исузу" русумли юк автомобильи билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ натижасида 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот этган.
Вафот этган фуқаролар:
1.Жумақулов Шуҳрат, 1983 й.т.
2.Тагаев Миржалол, 1991 й.т.
3.Қаршиев Муҳритдин, 1995 й.т.
4.Юнусов Баҳром, 1988 й.т.
Бирламчи маълумотларга кўра, вафот этган фуқаролар Жиззах вилояти Зомин туманидан.
Вафот этганларнинг жасадлари Изобил шаҳар округининг марказий касалхонасига олиб борилган.
Ушбу маълумотни Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар бошқаруви миллий маркази томонидан тасдиқланди.
Ушбу воқеа юзасидан батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан очилган "Тезкор рақам" (+998 71) 147-10-50 дан олишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги