Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бошланган тантанали тадбирда адабиётимиз намояндалари – ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Президентимизнинг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирмоқда.
Тадбир тафсилотлари ҳақида сайтимизда яна ёритилади.
Манба: ЎзА