Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Роструд ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ахборот алмашувига оид Битимни амалга ошириш масалалари бўйича Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари ўтказилди

2018-04-06 | Жамият

2018 йил 5 апрелда Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкентда Роструд ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ахборот алмашувига оид Битимни амалга ошириш масалалари бўйича Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари ўтказилди.

Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати делегациясига мазкур идора раҳбарининг ўринбосари М.Иванков раҳбарлик қилмоқда. Мажлисларда, шунингдек, Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати Назорат, тафтиш ва аҳоли бандлиги, ижтимоий ҳимоя ва давлат кафолатлари бўйича лойиҳалар Бошқармаси бошлиғи Д.Францев, Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати Юридик Бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котибаси О.Корчемкина ва Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати нинг Меҳнат муносабатлари соҳасида лойиҳалаш фаолияти Бошқармаси бошлиғи И.Зубкова иштирок этдилар.

Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида Ўзбекистон томонидан Бандлик ва ме=нат муносабатлари вазирининг биринчи щринбосари Э.Му=иддинов, вазир щринбосари З.Умаров, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов, Агентлик раҳбарининг ўринбосари Б.Турсунов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этдилар.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида” Битимга мувофиқ Меҳнат ва бандлик бўйича Федерал хизмат Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда: ишчиларга эхтиёжи бўлган Россия иш берувчилари, бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар, иш хусусияти, иш ҳақи, иш режими, таълим, касбий билимлар, кўникмалар, иш стажига бўлган малака талаблари, иш берувчи томонидан чет эллик ишчига тақдим этиладиган қўшимча ижтимоий кафолатлар тўғрисида ахборотни ахборот-таҳлилий тизимда жойлаштириш бўйича фаолиятни ташкиллаштиради; меҳнат қонунчилиги ва меҳнат ҳуқуқи нормалари мавжуд бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Роструд ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ахборот алмашувига оид Битимни амалга ошириш масалалари бўйича Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш бўйича механизмни ташкил этиш жараёнида юзага келган ва аниқланган муаммолар ва масалалар муҳокама этилди ва уларни ҳал этишнинг биргаликдаги йўллари ҳамда ечимлари ишлаб чиқилди.

Ишчи гуруҳи ва Мувофилаштирувчи кенгаш аъзолари шунингдек Самарқанд шаҳридаги Меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш марказига ташриф буюрадилар ҳамда шаҳарнинг эътиборга лойиҳ ёдгорликларини зиёрат қиладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться