Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилаётган тафтиш ва текширишларда аниқланаётган тизимли равишдаги қоидабузилишлар тўғрисида

2018-04-06 | Жамият

- бюджет муассасалари томонидан харажатлар сметасини режалаштиришда амалдаги меъёрий хужжатлар талаблари чуқур ўрганилмаганлиги натижасида бюджетдан ортиқча маблағ олиш;

- умумтаълим муассасаларида тарификация жадвалини тузишда вакант соатларга юқори тоифали тариф разрядлари қўлланилиши натижасидан бюджетдан ортиқча маблағ олиш;

- турли сабаблар билан ўтилмаган дарс соатлари ҳисобидан иқтисод бўлган маблағларни ўз вақтида (ҳисобот даври якуни билан) тегишли бюджетга қайтарилмаслиги;

- вакант сақланаётган штат бирликлари ҳисобидан иқтисод бўлган маблағларни ўз вақтида (ҳисобот даври якуни билан) тегишли бюджетга қайтарилмаслиги;

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси разрядларини ва коэффитсиентларини ҳамда устама тўловларини нотўғри қўллаш ҳисобига ортиқча харажатларга йўл қуйиш;

- ишламайдиган ходимларнинг пластик карточкаларига маблағ ўтказиб бериш;

- муассаса раҳбарлари ўз номларига ва яқин танишлари (хомтавоқлари) номига очилган пластик карточкаларга бюджет маблағларини ортиқча ўтказиб ўзлаштириш;

- пул тўлов варақаларини соҳталаштириш орқали ўзлаштириш;

- қурилиш таъмирлаш ишларига ажратилган маблағларни ҳисоботларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб ўзлаштириш;

- олинмаган товар моддий бойликлар учун бюджет маблағларини йўллаш;

- товар-моддий бойликларни қиммат нархларда етказилиши, шартномада кўрсатилган товар - моддий бойликлар ўрнига бошқа хилдаги маҳсулотларни кирим қилиниши;

- товар моддий бойликлар камомади ва ўзлаштирилиши;

- озиқ-овқат, дори-дармон, ёқилғи-мойлаш ва бошқа маҳсулотларини харажатга чиқариш нормаларига риоя қилмаслик;

- бюджет муассасаларида ишловчи ходимлар сохта диплом ва малака тоифалари гувоҳномалари билан ҳамда нострификациядан ўтказилмаган чет эл таълим муассасалари дипломлари билан фаолият юритишлари.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться