Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости коллеж талаба ёшларига эътибор қаратди

2018-04-05 | Жамият

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости томонидан туман Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Жомбой туман Енгил саноат касб-ҳунар коллежида диний экстремизм ва терроризм, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи, беҳаё мазмундаги аудио-видео маҳсулотларни ноқонуний тарзда Ўзбекистон чегараси орқали олиб ўтилиши ва фуқаролар орасида тарқатилишига қарши курашиш ҳамда уларнинг салбий оқибатларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда мазкур коллеж ўқитувчи ва талабалари, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар иттифоқининг етакчилари иштирок этди.

Тадбир ёшларга диний экстремизм ва терроризм, “оммавий маданият”, миссионерлик ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериш, уларнинг бу борадаги билимларини ошириш ҳамда талабалар тафаккурида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади.

Давра суҳбатида “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости инспекция вакили Б.Ишанкулов, смена бошлиғи Ғ.Кабулов, пост ходимлари Д.Неъматов, А.Абдухакимов, коллежнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари С.Ураков ва коллеж ёшлар иттифоқи етакчиси И.Ибрагимовлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризм, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни ҳамда беҳаё мазмундаги маҳсулотларни чегара орқали олиб ўтилиши кузатилмоқда. Бу ўз навбатида ёшларимиз онгигига ва маънавий камол топишига салбий таъсир кўрсатмокда.

Ушбу масала юзасидан “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости смена бошлиғи Ғ.Кабулов сўзга чиқиб, диний экстремизм ва терроризм, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни ҳамда беҳаё мазмундаги маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтилиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлак тизимини қўллаш талаблари ва тартибини, шунингдек божхона чегараси орқали ўтадиган жисмоний шахснинг божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида “яшил” ёки “қизил” йўлакни танлаш қоидалари тўғрисида божхона пости ходими А.Абдухакимов йиғилганларга тушунча бериб ўтди.

Шундан сўнг коллеж маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари С.Ураков сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 18 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига етказиш, уларни одам савдоси жабрдийдаларига айланиб қолмаслигини олдини олиш борасида тарбиявий-аҳлоқий мавзуларда ташкил этилаётган учрашувлар самарадорлигини янада ошириш зарурлигини айтиб ўтди.

Аҳоли ўртасида одам савдоси билан шуғулланишга мойил бўлган фуқаро учраганида зудлик билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ишонч телефонларига (233-29-33, 233-63-00) қўнғироқ қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида божхоначилар томонидан талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган қонуности ҳужжатлар, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги имкониятлар ҳақида ҳам кенг маълумотлар бериб борилди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар эътиборига “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистон чегараси орқали яширин тарзда диний экстремизм ва терроризм, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни ҳамда беҳаё мазмундаги маҳсулотларни кириб келиши олди олинган ҳолатларнинг видеолавҳалари намойиш этилди.

 

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати
 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться