Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аҳоли даромадларининг асосий қисми кундалик озиқланишгагина етмоқда
2018-04-05 | Жамият
Қашшоқ мамлакатларда кишилар очликдан азият чекишаётганининг асосий сабаби у ерларда нархларнинг баландлиги билан боғлиқ.
Жаҳон озиқ-овқат дастури мутахассислари турли мамлакатлардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини таҳлил қилишди ва қатор камбағал мамлакатларда аҳоли даромадларининг асосий қисмини кундалик озиқланишга сарфлашади, деган хулосага келишди.
Тадқиқотда оилаларнинг кундалик егуликлар учун сарфлайдиган маблағларнинг даромадларидаги улуши ҳисобланган. Жумладан, қизил ловияли димлама учун керак бўладиган маҳсулотларнинг нархлари бир қатор мамлакатларда қанча эканлиги ўрганилди ва бу сарф Нью Йорк аҳолисининг харажатлари билан таққосланди.
Нью-Йорклик кундалик даромадининг тахминан 0,6 фоизини ловия тайёрлашга сарфлайди, яъни тахминан 1,20 доллар. Ҳиндистонда бу таомни тайёрлаш қийин эмас, аммо унинг нархи 9,25 долларга ёки кундалик даромаднинг 4,25 фоизга тўғри келади. Африкада эса вазият жиддийроқ. Жанубий Судан фуқароси бу таомга пул топиш учун 1 ярим кун тер тўкиши керак. Чунки унинг таннархи кунлик меҳнат даромадининг 155 фоизига тўғри келади.
Манба: ЎзА