Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилоятига саёҳатлар янада жонланмоқда

2018-04-05 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрсида"ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгилаб берилган "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ички туризмни ривожлантириш мақсадида туристик ташкилотлар, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда муайян ишларни олиб бормоқдалар.

Бунинг натижасида Навоий вилоятининг Кармана тумани Халқ таълими бўлимининг 45 нафар, шунингдек, Тошкент шаҳри тиббиёт бирлашмасининг 25 нафар ҳамда Самарқанд вилоятининг «Баркамол авлод» ташкилоти ишчи-ходимлари «Шарқ Гавҳари» ҳисобланмиш Хива шаҳрига ташриф буюришди. Шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани мактаб ўқувчилари ҳам Хоразм вилоятига саёҳат уюштиришди.

Меҳмонлар саёҳатлари давомида Хива шаҳар «Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасидаги "Калта минор" минораси, "Жума масжид" жоме масжиди, "Аллақулихон", "Мухаммад Рахимхон", "Шерғозихон" мадрасаларида бўлишди ва "Пахловон Махмуд" мақбарасини зиёрат қилишди, шунингдек, «Тош ҳовли» саройи, «Кўҳна арк» мажмуалари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳат жозибадорлигини ошириш мақсадида меҳмонлар учун маданий тадбирлар ташкил қилинди.

Бундан ташқари меҳмонлар ўз саёхатлари давомида Хоразмнинг фольклор жамолари иштирокидаги маданий тадбирлар ва миллий таомлардан бахраманд бўлишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться