Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди

2018-04-05 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 247-сонли "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Жумладан, мазкур қарорда ногиронларнинг бандлигини таъминлаш борасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ҳоҳловчи ногиронлар учун ер майдонлари ажратиш, ишлаб чиқариш инфраструктураларига уланиш, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш, фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар ногирон ҳисобланган ҳамда ишчилари сонининг учдан икки қисми ногирон ҳисобланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга давлат мулки объектларини белгиланган энг кам ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида ижарага бериш орқали амалий ердам кўрсатиш, шунингдек, касб-ҳунар муассасаларида ногиронларга мос касб ва кўникмалар ўргатиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться