Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳаваскорлик халқ театрларининг республика фестивали

2018-04-05 | Маданият

Маданият вазирлиги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри билан  ҳамкорликда Ҳаваскорлик халқ театрлари республика фестивалининг якуний босқичи ўтказилмоқда. Республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами бўлиб 13 та сараланган ҳаваскорлик халқ театри иштрок этмоқда. Шу йил 5-6 апрел кунлари Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри биносида Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани халқ театри “Болалик”, Андижон вилояти “Парвона” халқ театри “Оқ ажал”, Бухоро вилояти Вобкент тумани халқ театри “Шайтон тамға найрангбоз”, Навоий вилояти “Наврўз” халқ ҳаваскорлик театри “Осмондан танга ёққан кун”, Наманган вилояти Янгиқўрғоғон халқ театри “Жаҳолат жари”, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар халқ драма театри “Ҳукм, ўлимга маҳкум”, Сирдарё вилояти Гулустон туман халқ театри “Кўзгудаги биз ёхуд қайнонам, онам”, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман халқ ҳаваскорлик театри “Кафансиз кўмилганлар”, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани халқ театри “Болажоним, жон болам!”, Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Кўнгил” халқ театри “Байрам аллергияси”, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Манзур” ҳаваскорлик театри “Жондан азиз”, Фарғона вилояти Бешариқ туман халқ театри жамоаси “Ғафлат”, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар халқ театри “Дадажониси, кечиринг!” спектаклларини намойиш этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться