Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари республика кўрик-танлови"нинг ғолиблари

2018-04-05 | Маданият

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари республика кўрик танловининг якуний финаль босқичи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли қарорига асосан 2018 йилнинг 29 мартидан - 1 апрелига қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов икки босичда ўтказилди:

-биринчи босқичда иштирокчилар “Халқ чолғулари”, “Эстрада хонандалиги”, “Эстрада чолғу ижрочилиги”, “Хор” йўналишлари бўйича иштирок этдилар;

-иккинчи босқичда эса “Анъанавий чолғу ижрочилиги”, “Анъанавий хонандалик”, “Фольклор”, “Хореография” йўналишлари бўйича ансамбллар иштирок этишди. Кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан жами 68та ансамбль иштирок этди.

Кўрик-танловнинг очилиш ва ёпилиш маросими ва ғолибларни тантанали тақдирлаш Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида Маданият вазирининг ўринбосари Акилова Камола Болтабоевна иштирок этиб, иштирокчиларни табриклади. Вазир ўринбосари ўз табрик сўзида бугунги кунда маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтидорли ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ўлкан ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Кўрик-танлов якунида ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Совриндорлар рўйхати:

"Ниҳол" ансамбли – Сурхондарё вилояти 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

"Аллегро" ансамбли - Навоий шаҳар 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

“Эстрада чолғу ансамбли” - Тошкент шаҳар 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

“Эстрада вокал дуэти” - Тошкент шаҳар 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

“Эстрада вокал ансамбли” – Самарқанд шаҳар 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

"Марғилон нихоллари" – Марғилон шаҳар 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

“Хор жамоаси” – Чирчиқ шаҳар 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

"Туғдона" ансамбли - Сурхондарё вилояти 16-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

"Камалак юлдузлари" Тошкент вилояти 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

“Сабо” ансамбли - Сурхондарё вилояти 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

"Шодлик" ансамбли – Навоий вилояти 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

“Лола” ансамбли – Андижон вилояти 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби;

Республикамизда илк бор бўлиб ўтган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари кўрик-танлови бундан буён ҳар йили бўлиб ўтади. Бу билан ансамбллар фаолиятини янада ривожлантиришга эришилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться