Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро ҳамкорлик
2018-04-05 | Сиёсат
Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирининг ўринбосари Ли Вей бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрдилар. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди.
Расмий учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирликлари ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Учрашувда ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Цзян Янь ҳам иштирок этди. Учрашув ўзаро самимий ва ишчан кайфиятда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги