Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бўз туманида ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал этилмаётгани танқид қилинди

2018-04-05 | Жамият

Халқ депутатлари Бўз тумани Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлардан иборат гуруҳ томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ишлаб чиқариш тармоқлари, ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш натижалари, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. 

Андижон вилоятининг Бўз туманида қарийб 68 минг аҳоли истиқомат қилади. Туманда аҳоли фаровонлигини ошириш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шундай бўлса-да, ўрганиш жараёнида бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар, имкониятлардан етарли даражада фойдаланмаслик, айрим соҳаларга эътибор қаратмаслик ҳолатлари мавжудлиги аён бўлди. 

Сессияда депутат ва сенаторлар асосий эътиборни биринчи галда ҳал этилиши зарур бўлган масалаларга қаратди. 

– Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича ташкил этилган секторлар доирасида муайян ишлар амалга оширилган бўлса-да, айрим муҳим ва долзарб масалалар “Йўл харитаси”га киритилмаган, – дейди Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари С.Ортиқова. – Давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик, фаолиятни самарали мувофиқлаштириш тизими ҳам зарур даражада йўлга қўйилмаган. 

Сессияда туманда тиббиёт соҳасидаги муаммолар, хусусан, патронаж ишларининг таҳлили йўқлиги, фойдаланилмаётган объектларга инвесторларни жалб этиш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаётгани, саноат чиқиндиларини қайта ишлашда камчиликлар мавжудлиги таъкидланди. Шунингдек, манзилли дастурга киритилган лойиҳаларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик каби қатор соҳаларни ривожлантириш бўйича имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётгани қайд этилди. Айниқса, маданият ва истироҳат боғи, марказий стадион йўқлиги жиддий танқид қилинди. 

Йиғилишда инфратузилма муаммолари, аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини жонлантириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини кенгайтириш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Сессияда белгиланган ишларни тизимли амалга ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур вазифалар белгиланди. 

 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться