Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Келганда дори билан, кетганда тилла билан

2018-04-04 | Жамият

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан дори-дармон воситаларининг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Сўнгги пайтларда айрим жисмоний шахслар томонидан улар учун божхонада жорий қилинган енгилликлар ва қулайликларни суиъстемол қилишга бўлган уринишлар тобора кўпроқ кўзга ташланмоқда.

Хусусан, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида чегара-божхона пости ходимлари Деҳлидан учиб келган фуқаро Ж.Содиқов томонидан қиймати 24,4 млн. сўмлик 1022 дона дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.

Шунингдек, мазкур постда 2018 йилнинг 22 март куни Истамбул ва Деҳлидан учиб келган 5 нафар йўловчилар томонидан дори-дармон воситаларининг яширинча олиб кирилишига доир қоидабузарликлар фош қилинди.

Фуқаролар Х.Шарипова, Д.Мажидова, М.Нўъмонова, Г.Аъзамова, С.Далимова ва Б.Толиповлар рухсат этилган меъёрлардан ортиқча бўлган 25 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги 1324 дона фармацевтика маҳсулотларини олиб ўтмоқчи бўлишган. Гап шундаки, ушбу қоидабузарларнинг аксарияти божхонада яшил йўлак орқали ўтаётганда тўхтатиб қолинган.

Улар орасидаги шахслардан бири Б.Толиповнинг қилғиликлари ҳаммасидан ўтиб тушди. Мазкур ҳодисадан икки кун ўтар-ўтмас, яна Деҳлига йўл олган ушбу шахс навбатдаги божхона қоидабузарлигини содир этди.

Яъни, яшил йўлак орқали божхонадан ўтар экан, унинг бўйнига ва қўлига тақилган занжирлар божхоначиларнинг диққатини тортди. Сиртдан қаралганда, кумушга ўхшайдиган ушбу тақинчоқлар аслида тилладан ишланган бўлиб, божхоначиларни чалғтитиш мақсадида оқ рангга бўялган экан. Бундан ташқари, у қўлбола усулда тайёрланган ва тегишли пробаси бўлмаган 1 дона қуйма узукни ҳам олиб чиқмоқчи бўлган.

Натижада, қоидабузардан қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тахминан 26,5 млн. сўмни ташкил қилувчи 171 гр. оғирликдаги тилла буюмлар олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамизда жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришлари ёки олиб чиқишлари мумкин.

 

"Тошкент-АЭРО" ИБК
Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться