Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Абдуқодир Тоштемиров мутлақ ғолиб
2018-04-04 | Спорт
Пойтахтимизда ўтказилган 64 катакли шашка бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ниҳоясига етди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда юртдошимиз Абдуқодир Тоштемиров мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди. Ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олганлар орасида яна икки нафар юртдошимиз бор. Улар 20 ёшгача бўлганлар орасида Жаҳонгир Абдуллаев ва Шаҳзода Турсунмуродовадир.
Мусобақа доирасида Халқаро турнир ҳам бўлиб ўтди. Унда 9, 11 ва 14 ёшлилар ғолиблик учун дона сурдилар. Самира Қаҳҳорова, Умида Пирназарова, Малика Нодирқулова, Ҳасан Маҳмудов, Амир Шахобов, Бобур Донабоев ўз гуруҳларида ғолиб, деб топилди.
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА