Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазирлигида “Китоб ярмаркаси”
2018-04-04 | Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Марказий аппарати ҳовлисида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.
Бунда, мамлакатимиздаги нашриётлардан - “Шарқ зиёкори”, “Ўзбекистон”, “Адолат”, “Янги аср авлоди” ҳамда “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуаси томонидан сифатли маҳсулотлар тақдим этилди. Асосийси, ходимлар нафақат ўзлари қизиққан, балки оила аъзоларига ҳам керакли ва фойдали бўлган китобларни харид қилишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги