Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Дунёнинг ноёб хайвонлари”
2018-04-04 | Жамият
“Дунёнинг ноёб хайвонлари” мавзусидаги кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди.
Ер юзида минглаб хайвонот ва набодот олами учрайди. Уларнинг ҳар бири яшаш жойи, озиқланиши, яшаш тарзи билан бир-биридан тубдан фарқ қилади. Шундай хайвонлар борки уларни фақат дунёнинг бир чекасида учратиш мумкин, бошқа минтақаларга хос эмас. Бу хайвонларни “Ноёб дунё хайвонлари” деб номлаш мумкин.
Филсимон тошбақа-қуруқликда яшовчи тошбақалар оиласининг бир тури. Косасининг узунлиги 150 сантиметргача, бўйи 60 сантиметргача етади. Вояга етганларининг оғирлиги тахминан 200 килограм атрофида эркаги урғочисига нисбатан йирик бўлади. Фил тошбақа Жанубий Америка қитъасининг Эквадор давлатига қарашли Галапагос оролларида тарқалган. 2дан 22гача тухум қўяди, ўсимликлар билан озиқланади. 12-14 ой сувсиз ва озиқасиз яшай олади. Фил тошбақа мазали гўшти, ёғи ва ҳайвонот боғлари учун овланганидан камайиб кетган.
Қирол пингвини-Атлантика океанидаги Оловли Ер, Жанубий Сандвич, Жанубий Георгий, Ҳинд океанидаги Кергелен, Херд, Тинч океанидаги Маккоури оролларида яшайди, 1 та тухум қўяди. Балиқлар, чиғаноқлар билан озиқланади.
Агути қуёни асосан жанубий америкада учрайди. Кемирувчилар оиласига мансуб. Танасининг узунлиги 60 см оғирлиги 4 килограмгача етади. Калласи узунчоқ, қулоқлари кичкина, думи йўқ. Орқа оёғида учта панжаси бор. Дунё бўйича уларнинг 11та тури бор. Кундузи фаол, кечқурун дарахтларнинг кавагидава пана жойларга беркиниб яшайди. Урғочиси 2-4тагача болалайди. Улар гуллар, барглар, ўтсимон ўсимликларнинг уруғлари, мевалари ва умиртқасизлар билан озиқланади. Тропик ўрмонларда ва Жанубий Америкада учрайди.
Оқ япалоқ қуш-япалоққушлар туркумига киради. У Арктика қушидир. Шимолий муз океанидаги оролларда ва тундрада яшайди. Қишлаш учун овқат ва иқлим шароитига қараб Европа ва Осиёнинг ўрта минтақаларига кўчади. 3-11 та тухум қўяди. Майда кемирувчилар, балиқчалар, оқ куропатка, лемминглар билан озиқланади.
Ўзбекистон Давлат Табиат музейи заҳирасида бир неча Ўзбекистон учун ноодатий бўлган ҳайвонлар тухумлари сақланиб келмоқда. Ташриф буюрувчилар ҳамда ёш авлодни шу экспонатлар билан яқиндан таништириш мақсадида «Дунё ноёб ҳайвонлари» мавзусида кўргазма ташкил қилинди. Бу кўргазма ноодатий ҳайвонлар тўғрисида яқиндан тўлароқ маълумот етказиб, кенг аҳоли ва ёш авлоднинг табиатга бўлган мухаббатини оширади ҳамда тасаввурини бойитади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги