Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш бадминтончилар сараланди

2018-04-03 | Спорт

Бухоро шаҳрида бадминтон бўйича 2002-2004  йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида  Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатнинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида барча рақибларини мағлубиятга учратган сирдариёлик Азамат Султонов биринчи ўринни қўлга киритди. Жуфтлик баҳсларида фарғоналик Абдурашид ва Абдулворис Мўминовларга тенг келадиган топилмади.

 
Қизлар ўртасида андижонлик Гулассар Боқиева мамлакат чемпионига айланган бўлса, жуфтлик баҳсларида Гулассар Боқиева ҳамда Дилноза Абдуманнопова (Андижон) биринчи поғонадан жой олди.
 
Аралаш жуфтлик учрашувларида Одам Дилмуродов ва Гулассар Боқиева (Андижон) олтин медални қўлга киритди. Жамоавий баҳсларда Бухоро жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.
 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться